Ташкент +4° Wed 01:08
Долзарб мавзулар Фото

Шавкат Мирзиёев Сооронбай Жээнбековни туғилган куни билан табриклади

Бўлимлар: СИЁСАТ
Теглар:
Добавлено: 16.11.2018, 14:18

16 ноябрь куни Шавкат Мирзиёевнинг Қирғизистон президенти Сооронбай Жеенбеков билан телефон орқали мулоқоти бўлиб ўтди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати маълум қилди.

Суҳбат аввалида давлат раҳбари Қирғизистон президентини 60 ёшга тўлгани билан қутлади. Унга мустаҳкам соғлик-саломатлик ва фаолиятида муваффақиятлар тилади.

Мулоқот давомида ҳамкорликни янада кенгайтириш, савдо-сотиқ ҳажмларини ошириш, саноат, энергетика, транспорт ва қишлоқ хўжалиги соҳаларида кооперацияни кучайтириш истиқболлари кўриб чиқилди.

Томонлар минтақалараро ҳамкорликнинг улкан салоҳиятини тўлиқ ишга солиш зарурлигини таъкидлади. Икки давлат чегарадош ҳудудлари ўртасида доимий равишда ўтказиб борилаётган қўшма тадбирларнинг ижобий натижалари мамнуният билан қайд этилди.

Қирғизистон президенти Шавкат Мирзиёевга самимий қутлов ва тилаклар учун чуқур миннатдорлик билдирди.

Google+
WhatsApp
VK
Telegram

Комментарии