Ташкент +4° Sat 18:19
Долзарб мавзулар Фото

Қонунчилик палатаси спикери Қирғизистон президенти билан учрашди

Бўлимлар: СИЁСАТ
Теглар:
Добавлено: 18.11.2018, 19:52

Қирғизистонда амалий ташриф билан бўлган Олий Мажлис Қонунчилик палатаси спикери Нурдинжон Исмоилов Қирғизистон президенти Сооронбай Жээнбеков билан учрашди, дея хабар берди палата матбуот хизмати.

Қирғизистон Республикаси Президенти Сооронбай Жээнбеков Нурдинжон Исмоиловни қутлар экан, бугунги кунда Қирғизистон ва Ўзбекистон муносабатлари сифат жиҳатидан янги стратегик ҳамкорлик даражасига чиққанини қайд этиб ўтди.

“Биз Ўзбекистон билан муносабатларни қадрлаймиз ва юқори баҳолаймиз, қардош қирғиз-ўзбек дўстона ва яхши қўшничилик алоқалари жадал ривожланмоқда. Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг қирғиз-ўзбек ҳамкорлигининг самарали ривожланишидаги сиёсий иродаси ва амалий саъй-ҳаракатлари туфайли бизнинг муносабатларимиз янги, янада сифатли босқичга кўтарилди. Менинг Ўзбекистонга расмий ташрифим чоғида барча масалалар ўз ечимини топди. Биз буни юқори баҳолаймиз”, — дея таъкидлади Сооронбай Жээнбеков.

Бундан ташқари, Президент Сооронбай Жээнбеков Ўзбекистон раҳбарияти ва халқига атоқли қирғиз адиби Чингиз Айтматовнинг 90 йиллигини кенг нишонлаётгани муносабати билан миннатдорлик билдирди.

Ўз навбатида, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Спикери Нурдинжон Исмоилов самимий қабул учун Президент Сооронбай Жээнбековга миннатдорлик билдирди.

Нурдинжон Исмоилов Қирғизистон Республикаси Президенти Сооронбай Жээнбековнинг 60 йиллиги муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг самимий табрик ва қутловларини етказди.

Google+
WhatsApp
VK
Telegram

Комментарии