Долзарб мавзулар Фото

Сохта ҳужжатлар билан ўзганинг номига кредитга маиший техника олган шахслар қўлга олинди

Бўлимлар: ЖИНОЯТ
Теглар:
Добавлено: 20.11.2018, 13:35

Шу йилнинг 18 ноябрь куни Г.П. (исмли аёл) Фарғона вилоятининг Учкўприк туман ИИБга мурожаат қилиб тушган, деб хабар бермоқда Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва ОАВ билан алоқалар бошқармаси.

Унда жорий йилнинг 10 октябрь куни номаълум аёл Ж.Р.нинг Наврўз шох кўчасида жойлашган кредит савдо дўконига келиб ўзини “Г.П.” деб таништириб, Ж.Р.га соҳта ҳужжатларни тақдим этиб, мудатли тўлов шарти билан олди-сотди шартномасини имзолаб, дўкондан умумий қиймати 12 миллион 200 минг сўмлик маиший техника воситаларини фирибгарлик йўли билан олиб кетганлигини маълум қилган.

Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилган эди. Кўрилган чоралар натижасида ушбу жиноятни Қўқон шаҳрида яшовчи М.Қ. (исмли аёл) ва У.Х.лар содир этганлиги аниқланиб, ушланганлар. Тергов ҳаракатлари давом этмоқда.

Google+
WhatsApp
VK
Telegram

Комментарии