Ташкент +4° Sat 18:19
Долзарб мавзулар Фото

Ўзбекистон ва Европа Иттифоқи янги битим бўйича музокараларни бошлади

Бўлимлар: СИЁСАТ
Теглар:
Добавлено: 23.11.2018, 20:52

Европа Иттифоқи ва Ўзбекистон ўртасидаги алоқаларни янада мустаҳкамлаш мақсадида, бугун Европа Иттифоқининг Ташқи ишлар ва хавфсизлик сиёсати бўйича Олий Вакили, Европа Комиссиясининг Вице-Президенти Федерика Могерини ва Ўзбекистон Республикаси ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов янги кенг кўламли икки томонлама битим тузиш учун музокаралар бошладилар.

«Ўтган ўн икки ой ичида Ўзбекистонга икки маротаба ташриф буюрганимдан сўнг, мамлакатда амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотлар ва Ўзбекистоннинг минтақавий алоқалар динамикасида ўйнаётган ижобий ролини гувоҳи бўлдим», деди Олий Вакил / Вице-президент, Федерика Могерини. «Бугунги кунда биз Европа Иттифоқи ва Ўзбекистон ўртасидаги кучайиб бораётган, тобора кенг кўламли муносабатларни яна ҳам ривожлантиришда биргаликдаги саъй-ҳаракатларни кучли равишда қўллаб-қувватлаймиз. Янги битим бизга давом этаётган ислоҳотларни қўллаб-қувватлашга, сиёсий ва иқтисодий алоқаларни мустаҳкамлашга, Европа ва Ўзбекистон фуқароларига бевосита фойда келтирадиган ижобий натижаларни берадиган бир қатор умумий муаммолар устида иш олиб боришимизга имконият яратади».

Бўлажак келишув 1999 йилдан бери амалда бўлган ҳозирги Ҳамкорлик ва ўзаро муносабатлар тўғрисидаги шартномани ўрнини эгаллайди. Янги битимда, хусусан, сиёсий ҳамкорлик, савдо ва инвестициявий алоқалар, барқарор ривожланиш ва ўзаро алоқаларга, шунингдек, инсон ҳуқуқлари ва бошқарув усуллари масалаларига эътибор қаратилади.

Жадал ишларни амалга оширган ҳолда, иложи борича қисқа муддат ичида кенг кўламли битим тузиш мақсадида батафсил музокаралар 2019 йилнинг бошида бошланади.

Музокаралар бугун Брюсселда 14-Европа Иттифоқи-Марказий Осиё давлатлари вазирлари учрашуви пайтида ва Европа Иттифоқи-Ўзбекистон Ҳамкорлик Кенгашининг навбатдан ташқари учрашувидан бир кун кейин бошланди.

Google+
WhatsApp
VK
Telegram

Комментарии