Долзарб мавзулар Фото

Эктор Купер билан матбуот анжумани ташкил этилади

Бўлимлар: СПОРТ
Теглар:
Добавлено: 04.12.2018, 15:45

Маълумки, Ўзбекистон миллий терма жамоаси келаси йилнинг январь ойида Бирлашган Араб Амирликларида бўлиб ўтадиган Осиё Кубоги мусобақасида иштирок этади.

Айни дамда Эктор Купер бошчилигидаги терма жамоамиз ушбу мусобақа олдидан жиддий тайёргарлик кўрмоқда. Жумладан, сентябрь, октябрь ва ноябрь ойларидаги ФИФА кунларида ташкил этилган ўртоқлик ўйинлари ҳам фикрларимизни тастиқлайди.

Декабрь ойида ҳам миллий терма жамоа тайёргарликни давом эттирган ҳолда Туркияда сўнгги йиғин жараёнини ўтказади. Бош мураббий мазкур йиғиндан кейин Осиё Кубогида терма жамоа таркибидан ўрин оладиган футболчиларни танлаб олади.

Ушбу Туркия йиғини олдидан 6 декабрь куни соат 11:00да Ўзбекистон футбол ассоциацияси анжуманлари залида Эктор Купер билан матбуот анжумани ташкил қилинади.

Google+
WhatsApp
VK
Telegram

Комментарии