Ташкент +8° Tue 15:40
Долзарб мавзулар Фото

“X Ижтимоий медиа-маҳсулотлари миллий фестивали”га бугунга қадар 40 ролик топширилган. Бош соврин – Spark автомобили

Бўлимлар: ЖАМИЯТ
Теглар:
Добавлено: 04.12.2018, 20:08

Бугун Тошкентда 10-11 декабрь кунлари ўтказилиши режалаштирилаётган “Ўзбекистон маданий мероси жаҳон тўпламларида” лойиҳасига бағишланган халқаро медиа-форум олдидан матбуот анжумани бўлиб ўтди.

Тадбирда Бош вазир ўринбосари Азиз Абдуҳакимов, Фанлар Академияси академиги Эдвард Ртвеладзе ҳамда лойиҳа раҳбари Фирдавс Абдухолиқов сўзга чиқиб, журналистларга форум ҳақида маълумот беришди ва уларни қизиқтирган саволларга жавоб беришди.

“X Ижтимоий медиа-маҳсулотлари миллий фестивали”га бугунга қадар 40 ролик топширилган, деб маълумот берилди матбуот анжуманида.

Форум доирасида ўтказиладиган энг яхши медиа-маҳсулотни аниқлашга ҳайъат аъзолари томонидан 3та номинация бўйича энг яхши роликлар танлаб олинади:

- "Маданий-тарихий Ўзбекистон";

- "Ўзбекистон – туристик маскани";

- "Гастрономик Ўзбекистон".


Ҳайат аъзоларининг раиси Бош вазир ўринбосари Азиз Абдуҳакимов журналистларга энг яхши роликни танлаб олишда нималарга эътибор берилиши ҳақида гапирди:

"Ҳар бир ролик ўзига хос оригинал тарзда тайёрланиши, муҳими плагиатдан фойдаланмаслик керак. Ғояда бошқа давлатларда йўқ, Ўзбекистонга хос, сайёҳларни жалб эта оладиган ҳолат акс этиши лозим".

Унинг сўзларига кўра, халқаро форум доирасида Темурийлар тарихи давлат музейига "Ўзбекистоннинг меъморий эпиграфикаси" серияси 30 китоби ва темурийлар буюк мероси нодир қўлёзмалари факсимил нашрлари топширилади ва Ўзбекистондаги илк тўлдирилган реаллик эффектига эга китоб тақдимоти бўлиб ўтади.

Бундан ташқари, бугунги анжуман доирасида Бош вазир ўринбосари томонидан туризм соҳасида амалга оширилган ишлар сарҳисоби ва таҳлили ўрин олган "Туризмнинг оқ китоби 2018" тақдим этилди.

Шунингдек, Азиз Абдуҳакимов келгусида ушбу танлов ҳар йили катта форматда ўтказилишини ва роликлар интернетга жойлаштирилиб, онлайн овоз йиғиш орқали танлаб олинишини маълум қилди.

Тадбирда «Ўзбекистон маданий мероси жаҳон тўпламларида» лойиҳа раҳбари, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган журналист Фирдавс Абдухолиқов "Ижтимоий медиа-маҳсулотлар" фестивалида намойиш этиладиган роликлар Ўзбекистоннинг бой маданий меросини ўзида акс этиб, бутун дунёга намоён этишини алоҳида таъкидлади.

Эслатиб ўтамиз, Танловда қатнашиш истагини билдирганлар ўз ишларини X.fest.products@gmail.com почта манзилига боғланиш шаклида ёки ихчам шаклда юборишлари сўралади.

Маълумот учун телефонлар: +99893 571 63 34 (ўзб); +99894 623 97 87 (рус)

Ижодий ишлар шу йилнинг 7 декабрига қадар қабул қилинади.

Google+
WhatsApp
VK
Telegram

Комментарии