Ташкент +8° Tue 15:40
Долзарб мавзулар Фото

"Даракчи"дан бирваракайига 2та акция! Қатнашинг ва ютуқларни кўлга киритинг! (видео)

Бўлимлар: ЖАМИЯТ
Теглар: Видео
Добавлено: 05.12.2018, 12:41

Янги йил ўзи билан мўъжиза етаклайди. Ҳар ҳафта хонадонингиз меҳмони бўлаётган севимли "Даракчи" газетаси ҳам байрам олди анна шундай қувончли дақиқаларни сиз азиз муштарийларга улашмоқчи.

Қиш мавсумининг биринчи сони яъни бугундан газетада ЯНГИ ЙИЛ АКЦИЯсига старт берилди. Акцияда иштирок этиш шарти жуда оддий. Бор-йўғи учта саволга жавоб топсангиз, бас.

Саволлар:

1. Абу Убайда (р.а.) ривоятида исрофчилар ҳақида сўраган кишининг исми нима?

2. Мирзо Улуғбек билан ҳажга бориш учун йўлга чиққан қариянинг исмини айтинг.

3. Фитратнинг оиласи ва муҳаббатига рахна солган йигитнинг исми нима эди?

Саволлар газетанинг 36-37 ва 46-47-48-49-50-51 саҳифаларида чоп этилаётган диний, адабиёт ва тарихий мавзулардаги мақолалардан келиб чиққан ҳолда тузилган. Тўғри жавоб топиш учун ҳам “Даракчи” сизга ёрдам беради. Шунчаки, Янги йил учун махсус тайёрланаётган “Газета ичида газета” иловасини ўқиб, 2019 йил учун мўлжалланган мунажжимлар башоратларидан (32-33-34-бетлар) яширинган калит сўзни топиш кифоя.

Тўғри жавобларингизни қуйидаги купон-анкетасида ёзиб, уни суратга олган ҳолда (+998 90) 914-19-15 телеграм рақамига юборинг. (Агар бу дастурдан ўзингиз фойдаланмасангиз, фарзандларингиз ёки танишларингиздан ёрдам сўрашингиз ҳам мумкин). Тўғри жавоблар 8 декабрь 11:00 дан 12:00 гача қабул қилинади.

Фаол бўлинг, албатта, рағбатсиз қолмайсиз.

Газета тақдим этган саволларга тўғри жавоб йўллаган биринчи 10 нафар муштарий қуйидаги эсталик совғаларининг эгаларига айланади.

Совғалар рўйхати:

1. ТЕЛЕВИЗОР;

2. "AKFA MEDLINE" ЗАМОНАВИЙ ТИББИЁТ­ МАРКАЗИНИНГ 1 600 000 СЎМЛИК ТИББИЙ ХИЗМАТИ, ЯЪНИ 6 ТА МУТАХАССИСЛАР КЎРИГИ, 3 ТА ДИАГНОСТИКА ХИЗМАТИ ВА 14 ТА ЛАБОРАТОРИЯ ТАШХИСИНИ БЕПУЛ АМАЛГА ОШИРИШ ИМКОНИЯТИ;

3. ЯНГИ ЙИЛ ДАСТУРХОНИ УЧУН МЎЛЖАЛЛАНГАН 500 МИНГ СЎМЛИК ВАУЧЕР;

4. "ДАРАКЧИ" ГАЗЕТАСИ УЧУН БИР ЙИЛЛИК БЕПУЛ ОБУНА;

5. "ОРЗУ" ТИББИЁТ МАРКАЗИНИНГ 200 МИНГ СЎМЛИК ТИББИЙ ХИЗМАТИ;

6. "ЗАМОНА-РАЪНО" КОМПАНИЯСИДАН ФИТО-ЖАМЛАМА ВА ФИРМА БЕЛГИСИ ТУШИРИЛГАН МАХСУС СОВҒАЛАР;

7. "ОКСИМЕД" ДОРИ ВОСИТАЛАРИ КОМПАНИЯСИДАН ЧЕГИРМАЛАР КАРТАСИ ВА КОСМЕТИКА ВОСИТАЛАРИ;

8. "ХАЛҚЛАР ДЎСТЛИГИ" САНЪАТ САРОЙИ­ДА ТАҚДИМ ЭТИЛАЁТГАН КОНЦЕРТ ДАСТУРЛАРИНИНГ БИРИ УЧУН ИККИ КИШИЛИК ЧИПТА;

9. ЯНГИ НАШРДАН ЧИҚҚАН АДАБИЁТЛАР ТЎПЛАМИ;

10. "ДАРАКЧИ" ГАЗЕТАСИНИНГ ЛОГОТИПИ ТУШИРИЛГАН МАХСУС СОВҒАЛАР.

Ғолиблар бир ҳафтадан сўнг газетанинг кейинги 13 декабрь, 50-сонида эълон қилинади.


Google+
WhatsApp
VK
Telegram

Комментарии