Ташкент +4° Mon 03:10
Долзарб мавзулар Фото

Хатирчида мактаб директори пора билан қўлга олинди

Бўлимлар: ЖИНОЯТ
Теглар:
Добавлено: 05.12.2018, 16:52

Навоий вилояти Хатирчи туманидаги мактаблардан бирининг директори пора олаётган вақтда қўлга олинди. Бу ҳақда "Халқ сўзи" нашри хабар берди.

Фуқаро С. Р. Навоий вилояти Хатирчи туманининг Олтинсой МФЙдаги Аччи қишлоғидаги 79-мактабда анча вақтдан буён психология фани ўқитувчиси сифатида ишлаб келарди.

Мазкур мактабнинг директори П.Ш. сўнгги пайтларда унга маълумоти психология мутахассислигига тўғри келмаслигини рўкач қилиб, ишдан бўшатмаслик эвазига 200 АҚШ доллари талаб қилади.

Фуқаро С.Р.нинг аризаси асосида Департаментнинг туман бўлими, ДХХ ҳамда туман ИИБ ЖҚБ ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда мактаб директори П.Ш. психолог С.Р.дан кимёвий ишлов берилган 100 АҚШ долларини пора тариқасида олаётганида ашёвий далиллар билан қўлга олинди.

Мазкур ҳолат юзасидан фуқаро П.Ш.га нисбатан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 210-модда 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилди.

Google+
WhatsApp
VK
Telegram

Комментарии