Ташкент +8° Tue 15:40
Долзарб мавзулар Фото

Қўқонда 12 минг доллар билан валютафуруш қўлга тушди

Бўлимлар: ЖИНОЯТ
Теглар:
Добавлено: 06.12.2018, 09:58

Давлат хавфсизлик хизмати ҳамда Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментининг Қўқон шаҳар бўлими ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбир давомида 12 000 АҚШ долларини сотаётган валютафуруш жиноят устида қўлга олинди.

Фарғона вилоятида ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идоралар ходимлари томонидан ноқонуний валюта савдоси билан шуғулланувчи шахсларни аниқлаш борасида бир қанча ишлар амалга ошириб келинмоқда. Қўқон шаҳрида ҳам ўтказилган тадбир давомида яна бир валютафуруш фаолиятига чек қўйилди. Фуқаро Р. Мамажонов шошилинч тез тиббий ёрдам шифохонасида махсус харидорга ҳар бир АҚШ долларини 8 360 сўмдан жами 12 000 АҚШ долларини 100 миллион 320 минг сўмга сотишга келишиб, сотаётган вақтда далилий ашё билан ушланди.

Тезкор тадбир натижасида фош қилинган валютафурушга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 177-моддаси («Валюта қимматликларини қонунга хилоф равишда олиш ёки ўтказиш») 2-қисми «б» банди билан жиноят иши қўзғатилиб, у томонидан муомалага киритилган валюта ашёвий далил сифатида расмийлаштирилди.

Google+
WhatsApp
VK
Telegram

Комментарии