Ташкент +8° Tue 15:40
Долзарб мавзулар Фото

Расул Кушербаев: Прописка адолатли режим эмас

Бўлимлар: ЖАМИЯТ
Теглар:
Добавлено: 06.12.2018, 10:15

Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг депутати Расул Кушербаев ўзининг телеграмдаги каналида шу кунларда муҳокамадаги мавзу бўлиб турган прописка мавзусига ўз муносабатини билдирди.

"Очиғи шу прописка масаласидаги фикрларни ўқиб туриб сўз ва фикр эркинлиги бугунги кунимизнинг энг муҳим ютуғи эканлигини англаяпман. Нима бўлганда ҳам, яхшими-ёмонми, фикр борлиги муҳим. Масалан, айримлардан фарқли равишда мен прописка тизимини инсонда туғилишдан олдин жойни танлаб дунёга келиш имконияти бўлмагани учун реал турмушимиздаги адолатли режим, деб айта олмайман. Бу менинг шахсий фикрим, ёқадими йўқми, буниси менга қизиқмас. Бу менинг фикрим!", - деди Расул Кушербаев.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Акмал Умирзоқов Facebook‘даги саҳифасида Тошкент пропискаси, аҳолининг бир жойда иккинчи жойга кўчиши ҳуқуқи юзасидан ўз фикр-мулоҳазаларини билдириб, прописка очилса жиноятчилик кўпайишидан "огоҳлантирганди".

Ҳуқуқшунос Хушнуд Худойбердиев эса пойтахтда доимий прописка эндиликда ўзига хос бизнесга айлангани ҳақида фикр юритган эди.

Google+
WhatsApp
VK
Telegram

Комментарии