Ташкент +6° Tue 16:40
Долзарб мавзулар Фото

​Мурод Хонтўраевга ҳужум қилганлар шахси аниқланди (видео)

Бўлимлар: ЖАМИЯТ
Теглар:
Добавлено: 06.12.2018, 15:06

26 ноябрь куни тахминан соат 14.30 ларда Тошкент шаҳридаги "Тошкент" савдо маркази (собиқ Turkuaz)га туташган бинода яккакураш спорт турининг аралаш тури бўйича жаҳон чемпиони Мурод Хонтўраев пичоқлаб кетилгани ҳақида хабар берилган эди.

Тошкент шаҳар ИИББ матбуот хизмати ходими Феруза Элмуродова маълум қилишича, ушбу ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси ҳузуридаги Тергов бошқармаси томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 277-моддаси 2-қисми "б, в" бандлари билан жиноят иши қўзғатилган.

Ҳозирда ушбу воқеанинг барча иштирокчилари шахсига аниқлик киритилган.

Бироқ, Жиноят процессуал кодексига асосан тергов ҳаракатлари сири туфайли жиноят иши бўйича тафсилотлар лозим бўлган тергов ҳаракатлари ўтказилганидан сўнг очиқланади.

Шунингдек, лавҳада айтилишича, 2018 йилнинг 30 ноябрь куни Мурод Хонтўраевнинг соғлиғи яхшилиги сабабли Тошкент шаҳар ИИББ ходимлари томонидан 1-сонли клиник шифохонадан тергов ҳаракатлари ўтказиш учун таклиф қилинган.

У билан тергов ҳаракатлари ўтказилгандан сўнг, ҳозирда даволанишни давом эттирмоқда.

Шунингдек, спортчининг ота-онаси ҳам унинг унинг аҳволи ҳақида гапирган эди.

Google+
WhatsApp
VK
Telegram

Комментарии