Ташкент +8° Tue 15:40
Долзарб мавзулар Фото

​Сурхондарёда ўғриликка қўл урган ўқувчиларнинг қилмиши ошкор бўлди

Бўлимлар: ЖИНОЯТ
Теглар:
Добавлено: 06.12.2018, 15:18

Сурхондарё вилояти Қизириқ туманидаги “Етимқум” маҳалласида яшовчи тадбиркор Нозим Ҳаққулов (исм-шарифлар ўзгартирилган) ички ишлар идорасига мурожаат этиб, тунги соат учларда “Қизириқ деҳқон (озиқ-овқат) бозори” масъулияти чекланган жамияти ҳудудидаги савдо дўконидан қарийб 19 миллион сўмлик товари ҳамда 4 миллион 600 минг сўм пули ўғирлаб кетилганини хабар қилади.

Зудлик билан олиб борилган қидирув ишлари натижасида ўғрилар топилди. Тумандаги Шодлик ҳамда Дўстлик маҳалласида яшовчи 17 ёшдаги мактаб ўқувчилари Жобир Собиров, Бўри Қўзиев ва 18 ёшдаги коллеж ўқувчиси Қўчқор Лайлоевлар ушланиб, ашёвий далил олинди. Улар дўкондан олти дона ҳар бири 1 миллион 400 минг сўмлик ва уч дона ҳар бири 1.650.000 сўмлик “Аrtel” телевизорларини, ҳар бири 2.800.000 сўмлик 2 дона “Lenovo” русумли ноутбук комьпютери ҳамда дўкондаги касса аппарати ёнида турган 4 миллион 600 минг сўм пулларини ўғирлаб кетган экан.

ЎзА хабарига кўра, айни пайтда ўғри ўқувчиларга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 169-моддаси 2-қисми “в, г” бандлари билан жиноят иши қўзғатилиб, суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Google+
WhatsApp
VK
Telegram

Комментарии