Ташкент +8° Tue 15:40
Долзарб мавзулар Фото

Фарғонада мудҳиш ЙТҲ: 3 нафар ёш қиз ҳалок бўлди

Бўлимлар: ЖАМИЯТ
Теглар:
Добавлено: 06.12.2018, 17:08

3 декабрь куни Фарғона вилоятининг Қува тумани Гулистон МФЙ ҳудудидаги 279-километр 3-пикетдаги йўл кесишмасида мудҳиш йўл транспорт ҳодисаси содир бўлди. Бу ҳақда Фарғонадаги махсус мухбиримиз Одилхон Хўжаев хабар берди.

"Қўқон-Марғилон-Андижон" йўналишидаги 6та вагон уланган электропоезд "Охунбобоев-Қува" темир йўл ҳудудида "Дамас" русумли автомашина билан тўқнашиб кетган.

Поезд автомобилни уриб юбориши оқибатида "Дамас" автомашинасидаги Қува туманида яшовчи 8 фуқародан 3 нафари воқеа жойида ҳаётдан кўз юмган (рўйхат):

1. Гулжаҳхон Акбаралиева (1999 йилда туғилган),

2. Сабоҳат Ахмаджонова (2000 йилда туғилган),

3. Маржона Каримова (2003 йилда туғилган).

Жароҳат олганлар:

4. Зарифа Комилова (1995 йилда туғилган);

5. Жамила Саминова (1995 йилда туғилган);

6. Сарвиноз Каримова (2000 йилда туғилган);

7. Дилдора Аҳмаджонова (1995 йилда туғилган);

8. Мардонбек Деҳқонов (1986 йилда туғилган).

Ҳайдовчи ва қолган фуқароларга биринчи тез тиббий ёрдам кўрсатилиб, туман марказий шифохонасига ётқизилган, ҳозирда уларнинг аҳволи қониқарли ҳолатда.

Ҳалок бўлган фуқаролар оилаларига яқиндан ёрдам кўрсатиш юзасидан тегишли чора тадбирлар бошлаб юборилди.

Фарғона вилояти ички ишлар бошқармаси ИИБ тезкор тергов гуруҳи, Вилоят транспорт прокуратураси ходимлари воқеа жойига келиб, йўл транспорт ҳодисасига сабаб бўлган омилларни аниқлаш юзасидан тергов ҳаракатлари олиб боришмоқда.

Ҳолат юзасидан дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Google+
WhatsApp
VK
Telegram

Комментарии