Ташкент +8° Tue 15:40
Долзарб мавзулар Фото

Қашқадарёда "Дамас"ни олиб қочган шахс ушланди

Бўлимлар: ЖИНОЯТ
Теглар:
Добавлено: 06.12.2018, 17:24

Қашқадарё вилоятининг Қарши шаҳрида 5 декабрга ўтар кечаси номаълум шахс "Самарқанд" МФЙда яшовчи Б.В.ни уйи олдида қаровсиз қолдирилган "Дамас" русумли автомашинани ҳайдаб қочган.

Кўрилган чоралар натижасида ушбу жиноятни Ғузор туманида яшовчи А.Ш. содир этганлиги аниқланиб, Ғузор йўли кўчасида жойлашган автобус бекати олдида вилоят ИИБ йўл-патруль хизмати ходимлари томонидан ушланган.

Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси хабар беришича, ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Google+
WhatsApp
VK
Telegram

Комментарии