Ташкент +6° Tue 16:40
Долзарб мавзулар Фото

Хоразмда ихтисослаштирилган прокуратура ташкил этилди

Бўлимлар: ЖАМИЯТ
Теглар:
Добавлено: 06.12.2018, 17:36

Президент Шавкат Мирзиёев 29-30 ноябрь кунлари Хоразм вилоятига ташрифи доирасида вилоятда ишсизлик сақланиб қолаётганини таъкидлаб, иқтисодиёт тармоқларини кўпайтириш, янги саноат корхоналари ташкил этиш ва мавжудларини кенгайтириш, қишлоқ хўжалиги, туризм ва тадбиркорликни ривожлантириш орқали бандлик даражасини ошириш бўйича топшириқлар берган эди.

Мазкур топшириқлар ижроси бўйича Бош прокуратура томонидан ҳудудда шоличилик, мева-сабзавотчилик ва балиқчиликни ривожлантириш, ер ва сувдан оқилона фойдаланишда прокуратура органлари томонидан қонунийликни таъминлаш мақсадида, Хоразм вилоят прокуратураси тузилмасида Қишлоқ хўжалигида қонунчилик ижроси устидан назорат бўйича Хоразм ихтисослаштирилган прокуратураси ташкил этилди. Бу ҳақда Бош прокуратура матбуот хизмати хабар берди.

Қишлоқ хўжалиги учун мўлжалланган ер майдонларидан фойдаланиш самарадорлигини ошириш, сув хўжалиги объектларининг ҳолатини яхшилаш, сувдан оқилона фойдаланиш ва томчилатиб суғориш тизимларини жорий этиш, балиқчилик тармоғини жадал ривожлантириш, балиқ етиштириш иншоотлари ва қурилмаларини барпо этиш, балиқ маҳсулотларини қайта ишлаш ҳамда шоли етиштириш ҳажмларини кўпайтириш, уни қайта ишлашда замонавий технологияларни жорий этиш ва мева-сабзавот маҳсулотлари ишлаб чиқаришни кўпайтириш, уларни қайта ишлаш (қуритиш) қувватлари ҳамда экспорт ҳажмини ошириш, шоличилик, мева-сабзавотчилик ва балиқчилик соҳаларидаги тадбиркорлик субъектларини ҳуқуқий ҳимоя қилиш ҳамда ушбу соҳаларга тўғридан-тўғри хусусий хорижий инвестицияларни кенг жалб қилиш каби йўналишларда қонунчилик ижроси устидан назоратни амалга ошириш Ихтисослаштирилган прокуратуранинг асосий вазифалари этиб белгиланди.

Қишлоқ хўжалигида қонунчилик ижроси устидан назорат бўйича Хоразм ихтисослаштирилган прокурори вилоят прокурорининг биринчи ўринбосари ҳисобланади.

Google+
WhatsApp
VK
Telegram

Комментарии