Ташкент +8° Tue 15:40
Долзарб мавзулар Фото

Йўқолган 11 ёшли бола ярим тунда автобус бекатидан топилди

Бўлимлар: ЖАМИЯТ
Теглар:
Добавлено: 06.12.2018, 19:51

Жорий йилнинг 1 декабрь куни соат 22:00 да Тошкент шаҳар ИИББ навбатчилик қисмига 11 ёшли Саидмансур С. исмли бола йўқолганлиги ҳақида ариза келиб тушган. Бу ҳақда ИИББ матбуот хизмати хабар берди.

Текширув давомида маълум бўлишича, 1 декабрь куни соат 9.00 да Саидмансур Олмазор туманида жойлашган уйидан чиқиб, номаълум йўналишда кетган. Соат 17.00 да онасига Юнусбод туманида яшовчи бувисининг уйидан қўнғироқ қилган. Шундан сўнг бувисининг уйидан чиқиб, бедарак йўқолган.

ИИББ ходимлари томонидан олиб борилган қидирув тадбирлари натижасида, Саидмансур соат 00.10 да Яшнобод туманидаги автобус бекатида топилиб, ота-онасига топшириш учун Яшнобод тумани 3-сон ИИО ФМБга етказилди.

Google+
WhatsApp
VK
Telegram

Комментарии