Ташкент +6° Tue 16:40
Долзарб мавзулар Фото

Рустам Иноятовга ITF махсус мукофоти берилди

Бўлимлар: ЖАМИЯТ
Теглар:
Добавлено: 06.12.2018, 20:32

Жорий йилнинг 1 декабрь куни Филиппиннинг Манила шаҳрида Осиё теннис федерациясининг йиллик конгресси бўлиб ўтди. Бу ҳақда Ўзбекистон Теннис федерацияси матбуот хизмати хабар берди.

Конгрессда Халқаро теннис федерацияси президенти Дэвид Хаггерти фахрий меҳмон сифатида қатнашди ва тақдирлаш маросимида Ўзбекистон Теннис федерациясига "Жаҳон тенниси ривожланишидаги улкан юксалиш учун" махсус мукофотини топширди.

Шунингдек, Ўзбекистон Теннис федерацияси президенти Рустам Иноятовга "Ўзбекистон теннисининг ривожига қўшган беқиёс ҳиссаси ва теннисга кўп йиллик садоқати учун" алоҳида махсус мукофоти берилди.

Google+
WhatsApp
VK
Telegram

Комментарии