Ташкент +6° Tue 16:40
Долзарб мавзулар Фото

Байрам арафасида пойтахтга кондиционерли автобус келтирилди

Бўлимлар: ЖАМИЯТ
Теглар:
Добавлено: 06.12.2018, 21:35

“Тошшаҳартрансхизмат” акциядорлик жамияти Конституциямизнинг 26 йиллиги байрами арафасида 30 та катта сиғимли “MAN” ва 15 та “SAZ LE 60” русумли йўловчи автобусларини олиб келтирди. Бу ҳақда жамият ахборот хизмати хабар берди.

Маълумки, бундан аввал 31 та “SAZ LE 60” русумли автобуслар қатнови йўлга қўйилганди. Барча қулайликларга эга транспорт аҳоли томонидан илиқ кутиб олинди. Боиси автобуслар замонавий иситиш ва совутиш тизими, ногиронлиги бўлган шахслар учун қулай чиқиш ва тушиш йўлагига ҳамда махсус жой — ўриндиққа эга. Бундан ташқари, “MAN” автобусларида ёнғинга қарши ускуна ҳам жойлаштирилган.

Таъкидлаш жоизки, бундан аввалги автобусларимизда совутувчи кондиционерлар бўлмаган. Янги автобусларда эса йўловчилар учун барча қулайликлар яратилган. Яқин кунларда яна 10 та “MAN” ва 34 та “SAZ LE 60” русумли автобуслар олиб келинади.

Ушбу транспорт воситалари Самарқанд вилоятида ишлаб чиқарилмоқда.

Google+
WhatsApp
VK
Telegram

Комментарии