Ташкент +8° Tue 15:40
Долзарб мавзулар Фото

2019 йилги иш вақти тасдиқланди

Бўлимлар: ЖАМИЯТ
Теглар:
Добавлено: 06.12.2018, 21:42

Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги 2019 йилги иш вақти фондининг тавсия этилаётган ҳисоб-китобини ишлаб чиқди. Бу ҳақда Norma маълум қилди.

Унда иш ҳафтаси туридан келиб чиққан ҳолда 2019 йилдаги иш кунлари сони ва иш вақти меъёри тўғрисида ахборот берилган. Мазкур маълумотлар ҳар ой, шунингдек чорак, ярим йиллик ва умуман бир йил кесимида кўрсатилган.

«Иш вақти календари» деган норасмий номга ҳам эга бўлган, эътиборга ҳавола этилаётган ҳисоб-китоб кадрлар ишини юритувчи ходимларга ҳам, бухгалтерларга ҳам фойдали бўлади.

Биринчидан, у иш соатлари ва кунлари, шунингдек дам олиш кунлари сони ҳақида тўлиқ манзарани шакллантиради. Бу табелни тўғри юритиш ва иш вақти мувозанатини назорат қилишда ёрдам беради.

Иккинчидан, корхонада иш вақти ҳисоби қўшиб юритилса ва ҳар бир ходим учун унинг меъёри белгиланган ҳисоб даврига (ой, чорак, ярим йиллик, йил) қараб аниқланса, календарь жуда қўл келади.

Учинчидан, тавсия этилаётган ҳисоб-китобдаги ахборотдан иш ҳақи, меҳнатга лаёқатсизлик нафақаси ва иш соатларига боғлиқ бўлган бошқа ҳисобланмаларни ҳисоблашда фойдаланиш мумкин.

Google+
WhatsApp
VK
Telegram

Комментарии