Ташкент +8° Tue 15:40
Долзарб мавзулар Фото

8 декабрь куни дунёнинг энг кучли 8 кикбоксчиси Голландияда жам бўлади

Бўлимлар: СПОРТ
Теглар:
Добавлено: 06.12.2018, 22:25

8 декабрь куни Голландиянинг Роттердам шаҳрида кикбоксинг бўйича узоқ кутилган GLORY 62 оқшоми бўлиб ўтади, деб хабар бермоқда Оламспорт нашри.

Ўз бағрига 15 000 томошабинни сиғдирувчи “Rotterdam Ahoy” аренасида ўтказилувчи ушбу турнирда дунёнинг супероғир вазн тоифасидаги энг кучли 8 нафар кикбоксчиси иштирок этади.

Тарихий “саккизлик турнири”да вазни 95 килограммдан оғир бўлган файтерлар рингга кўтарилади. Нокаут тизимидаги ушбу турнир ғолиби 150 000 АҚШ долларига эга бўлади. Бир неча йилдан бери K-1 суперюлдузи голландиялик Рико Верхувен айнан мана шу вазнда жаҳон чемпиони бўлиб келмоқда.

GLORY 62 Rotterdam файт-карти:

Финал: Bout E Winner vs. Bout F Winner

Финал олди жанги, ярим оғир вазн: Luis Tavares vs. Artur Gorlov

Ярим финал, жанг F Bout B Winner vs. Bout D Winner

Ярим финал, жанг E Bout A Winner vs. Bout C Winner

Чорак финал, жанг D: Guto Inocente vs. Mohamed Abdallah

Чорак финал, жанг C: Jahfarr Wilnis vs. Tomas Mozny

Чорак финал, жанг B: Jamal Ben Saddik vs. Junior Tafa

Чорак финал, жанг A: Benjamin Adegbuyi vs. Arkadiusz Wrzosek

Google+
WhatsApp
VK
Telegram

Комментарии