Ташкент +4° Sun 23:05
Долзарб мавзулар Фото

​Буюк Британиянинг Бодлеан кутубхонасидан Навоийнинг бешта қўлёзмаси топилди

Бўлимлар: МАДАНИЯТ
Теглар:
Добавлено: 07.12.2018, 11:35

10-11 декабрь кунлари Ўзбекистонда “Ўзбекистон маданий мероси жаҳон тўпламларида” лойиҳасининг 2018 йил якунлари ва "Йўл харитаси-2019"ни ишлаб чиқишга бағишланган халқаро мультимедиа форуми бўлиб ўтади. Ўзбекистон Электрон оммавий ахборот воситалари Миллий ассоциацияси ташаббуси билан ўтказилаётган ушбу нуфузли анжуманда мамлакатимиздан ва дунёнинг турли мамлакатларидан300 дан ортиқ олимлар, мутахассислар, экспертлар иштирок этиши кутилмоқда.

Анжуманда хорижий мамлакатларнинг кутубхоналари, музейлари, илмий муассасалари, шахсий коллекцияларидан топилган янги осори атиқалар ҳақида батафсил маълумот берилади.

Ана шундай нодир топилмалардан бири мутафаккир Мир Алишер Навоийнинг Буюк Британиядан топилган, унинг тириклик пайтида кўчирилган ноёб қўлёзмаларидир. Бу ҳақда батафсилмаълумот олиш учун ЎзЭОАВМА раиси, “Ўзбекистон маданий мероси дунё тўпламларида” лойиҳаси раҳбари Фирдавс Абдухолиқовга мурожаат қилдик.


— Мазкур қўлёзмалар “Ҳамса” бешлиги таркибига кирган, алоҳида муқоваланган достонлар бўлиб, XV аср охири–XVI аср бошларидан Ҳиротда, темурий шаҳзода, Ҳусайн Бойқаронинг катта ўғли Бадиуззамон Мирзо топшириғига кўра Алишер Навоийга туҳфа қилиш учун кўчирилган, - дейди Фирдавс Абдухолиқов. — Бу қўлёзмалар Буюк Британиянинг Оксфорд шаҳридаги Бодлеан кутубхонасидасақданмоқда. Биз бу ерда фақат тўртта достонни топа олдик. Демак, улардан яна бири қаердадир бўлиши керак. Китоблар жуда чиройли безатилган, алоҳида дид ва маҳорат билан кўчирилган. Қўлёзмалар Навоий асарларининг асосий котибиСултон Али Машҳадий томонидан кўчирилган, миниатюралар Камолиддин Беҳзод томонидан ишланган бўлиши ҳақиқатга яқин. Ҳали бу асарлар тегишли мутахассислар томонидан жиддий ўрганилиши, тадқиқ этилиши лозим. Чунки биз бу топилмалар ҳақида таниқли навоийшунос олимларимизга айтганимизда,улар ҳайратда қолишди. Демак, шу пайтгача бу қўлёзмалар адабиётшуносларимиз учун сир бўлиб келган. Биз келгусида албатта буюк боболаримизга тегишли бу жавоҳирларнинг аслиятдан қолишмайдиган факсимиле нусхаларини тайёрлаб, Ватанимизгатуҳфа этамиз.

Эслатиб ўтамиз: 10-11 декабрь кунлари бўлиб ўтадиган халқаро форум доирасида хорижий мамлакатлардан сақланаётган “Катта Лангар Қуръони”, “Девони Ҳусайний”, “Меърожнома”, “Зафарнома”, “Темур тузуклари”, “Равзатус-сафо” китоблари намойиш этилади.

Google+
WhatsApp
VK
Telegram

Комментарии