Ташкент +8° Tue 15:40
Долзарб мавзулар Фото

Санкт-Петербургда сохта-консул мигрантларга умуман йўқ давлатнинг паспортини сотган

Бўлимлар: ДУНЁ
Теглар:
Добавлено: 07.12.2018, 11:50

Санкт-Петербург шаҳар полицияси маҳаллий аҳоли вакилини ушлади. Ушланган шахс шаҳар аҳолиси ва Марказий Осиёдан келган мигрантларга умуман йўқ бўлган Apatrid – Stateless people international (ASPI) давлатининг паспорти ва ҳайдовчилик гувоҳномасини сотиш билан шуғулланиб келган. Bu haqda RIA Novosti xabar berdi.

ASPI деб номланган давлатни ўйлаб топган ва ўзини бу давлатнинг консули, дея эълон қилган узоқ масофага сузувчи кеманинг собиқ капитани Валерий Сухановга нисбатан “Фирибгарлик” моддаси бўйича жиноий иш қўзғатилди, дея хабар берди Россия ИИВнинг Санкт-Петербург шаҳри ва Ленинград вилоятидаги Бош бошқармаси матбуот хизмати.

Ўйлаб топилган давлат паспортини камида олти киши – тўрт нафари Тожикистон фуқароси, бир нафари ўзбекистонлик ва яна бир нафари покистонлик сотиб олган. Сухановнинг хонадони тинтув қилинганида ASPI давлатида яшамоқчи бўлган камида 160 кишининг суратлари ва ҳужжатларининг нусхалари топилди.

Валерий Суханов паспорт ва ҳайдовчилик гувоҳномаси учун 100 минг рубль талаб қилган, у ўз мижозларини қаҳвахона ёки кўчада қабул қилган. Сохта-консулнинг таъкидлашича, бу ҳужжатлар дунёнинг 200 та мамлакати ҳудудида амал қилар экан.

Google+
WhatsApp
VK
Telegram

Комментарии