Ташкент +8° Tue 15:40
Долзарб мавзулар Фото

Пойтахтда яна бир жоме масжиди қайта қурилди (фото)

Бўлимлар: ЖАМИЯТ
Теглар:
Добавлено: 07.12.2018, 12:24

Ўзбекистон мусулмонлари идораси ташаббуси билан Тошкент шаҳри Мирзо Улуғбек туманидаги “Олтинтепа” жоме масжиди кишилар учун жуда ҳам қулай шаклда қайта бунёд этилди. 2016 йил август ойида қурилиш ишлари бошланган эди. Масжид икки йилу тўрт ой деган-да ҳашар йўли билан битказилди. Масжид маҳобатли мовий гумбаз, кенг хонақоҳлар, сўлим ҳовлига эга бўлиб, бир вақтнинг ўзида 2300 нафар намозхонни ўз бағрига сиғдира олади.

6 декабрь куни “Олтинтепа” масжиди қайта қурилиши муносабати билан очилиш маросими ўтказилди. Унда уламолар, имом-домлалар, намозхонлар ва оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этди, деб хабар берди Ўзбекистон мусулмонлари идораси матбуот хизмати.

Маросимда Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Усмонхон Алимовмана шундай бунёдкорлик ишлари жорий йилда биргина Тошкент шаҳрида 9 та жомеда амалга оширилгани, 12 та масжид капитал таъмирлангани, айримларида қурилиш ишлари давом этаётганини билдирдилар. Айниқса, пойтахтимиздаги “Сузук ота” ва “Шайх Муҳаммадсодиқ Муҳаммадюсуф” мажмуаларида бунёдкорлик ишлари изчил давом этаётганини алоҳида қайд этдилар.


Google+
WhatsApp
VK
Telegram

Комментарии