Ташкент +6° Tue 16:40
Долзарб мавзулар Фото

Тарихда илк бор кўзи ожизлар учун Ўзбекистон Конституция чоп этилди

Бўлимлар: ЖАМИЯТ
Теглар:
Добавлено: 07.12.2018, 12:41

Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганининг 26 йиллиги муносабати билан мамлакатимиз тарихида биринчи марта нашр этилган Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг брайль алифбоси нашр этилди.

Бугун, 7 декабрь куни Тошкент шаҳар ихтисослаштирилган кўзи ожизлар мактаб-интернати (Яшнобод тумани, Паркент кўчаси, 20-уй)да мазкур нашр тақдимотига бағишланган хайрия тадбири ўтказилмоқда.

Хайрия тадбирида Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги бош директори в.б. Комил Алламжонов сўзга чиқиб, кўзи ожизларни ижтимоий ҳимоя қилиш ва уларнинг тўлақонли ҳаёт кечириши, хусусан, зарур адабиётлар билан таъминлаш борасида Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг ташаббуслари ҳақида маълумот берди.

К.Алламжонов тақдимот давомида мактаб интернат тарбияланувчиларига байрам совғаларини топширди.

Маълумот учун: Ўзбекистон Республикаси Конституцияси брайл ёзувида "Ёғду" нашриёти томонидан чоп этилган.

Google+
WhatsApp
VK
Telegram

Комментарии