Ташкент +6° Tue 16:40
Долзарб мавзулар Фото

Чилонзорда "тунги капалак"лар фаолиятига чек қўйилди

Бўлимлар: ЖАМИЯТ
Теглар:
Добавлено: 07.12.2018, 14:58

Тошкент шаҳар ИИББнинг маълумотига кўра, Чилонзор тумани 18-даҳа 16-уйда яшовчи фуқаролар уйлари олдидаги йўлда ҳар куни кечаси фоҳишалар тўпланиб, шовқин-сурон қилаётганидан шикоят қилган ва ёрдам беришни сўраган.

29 ноябрь кунидан бошлаб ИИББ ходимлари кўрсатилган ҳудудда куну тун патрул хизматини жорий қилган. Тунги осойишталикни бузувчилар кўп ҳолларда автомобилда бўлишини ҳисобга олиб патрул нарядига ЙҲХБ ходимлари ҳам бириктирилган. Натижада икки нафар қиз ушланган. Уларга нисбатан Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 190-моддасига мувофиқ, фоҳишалик билан шуғуллангани учун энг кам иш ҳақининг бир бараваридан уч бараваригача миқдорда жарима солинган.

Таъкидланишича, қизлар яширинган автомобиллар ҳайдовчиларида керакли ҳужжатлар – суғурта полиси, автомобиль эгасининг ишончномаси бўлмаган. Қатор қоидабузарликларнинг аниқлангани уларга қўшимча жазо белгилашга сабаб бўлади.

ИИББ ходимлари кўпгина машиналар ЙҲХБ ходими талабига бўйсунмасдан тўхтамай ўтиб кетаётганини таъкидлаган.

"Бўйсунмас машиналар давлат рақамлари қайд этиб олиняпти. Автомобилларнинг тўхташ жойига кўра, фоҳишахона аниқланган ва Жиноят кодексининг 131-моддаси – қўшмачилик қилиш ёки фоҳишахона сақлаш билан жиноий иш қўзғатилган", - дейилган хабарда.

Мазкур моддага кўра, жиноятчи энг кам ойлик иш ҳақининг йигирма беш бараваридан эллик бараваригача миқдорда жарима ёки уч юз олтмиш соатгача мажбурий жамоат ишлари ёхуд уч йилгача ахлоқ тузатиш ишлари билан жазоланади.

Статистик маълумотларга кўра, жорий йилда 65 нафар қиз ҳисобга қўйилди, яна 826 қизга Маъмурий кодекснинг 190-моддаси бўйича баённома тузилган.

Google+
WhatsApp
VK
Telegram

Комментарии