Ташкент +8° Tue 15:40
Долзарб мавзулар Фото

Навоийда босқинчилик содир этган гуруҳнинг 9 аъзоси қўлга олинди

Бўлимлар: ЖИНОЯТ
Теглар:
Добавлено: 07.12.2018, 15:09

Шу йилнинг 4 декабрь куни Навоий вилоятининг Кармана туманидаги корхоналардан бирининг қоровули В.В. босқинчилик содир этилгани ҳақида ИИБга мурожаат қилган.

Унда, шу куни номаълум шахслар корхона ҳудудига кириб, уни куч ишлатиш йўли билан қўрқитиб, “Самсунг” мобиль телефонини тортиб олиб, рангли металлар сақланадиган омборхона қулфини бузиб очиб, металл парчаларини олиб кетаётган вақтларида корхона ишчиси С.Р. келиб қолиши оқибатида жиноий ҳаракатларини охирига етказа олмай оқ рангли давлат рақамлари бўлмаган “Форд” русумли автомашинада воқеа жойидан яширинганликларини маълум қилган.

Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси хабар беришича, ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилган эди.

Кўрилган чоралар натижасида ушбу жиноятни Кармана тумани Янгиобод маҳалласида яшовчи Х.А., Н.М., У.Н., А.И., Д.Х., А.Х., Н.Н.лар ва Бухоро вилоятида яшовчи Ў.Х., М.А.лар содир этганликлари аниқланиб, ушланганлар.

Тергов ҳаракатлари давом этмоқда.

Google+
WhatsApp
VK
Telegram

Комментарии