Ташкент +8° Tue 15:40
Долзарб мавзулар Фото

Наманганда фахрийлар ўртасида Конституциямизнинг 26 йиллигига бағишланган футбол турнири бўлиб ўтди

Бўлимлар: СПОРТ
Теглар:
Добавлено: 07.12.2018, 15:28

Наманганда мини-футбол бўйича Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 26 йиллигига бағишланган водий очиқ биринчилиги бўлиб ўтди.

Ушбу турнирда 60 ёшдан катта бўлган фахрий футболчилардан ташкил топган водийнинг 8 та жамоаси иштирок этди. Булар: “Хотира-79”, “Навқирон”, “Суперфахрийлар”, “Янгиқўрғон”, “Андижон”, “Олимпия”, “Қўқон-1912”, “Риштон”.

Қизиқарли ва кескин курашлар остида ўтган учрашувлар натижасига кўра, “Хотира-79” фахрийлар жамоаси мусобақа ғолиблигини қўлга киритди. Финалга қадар ажойиб ўийн намойш этиб, мухлислар меҳрини қозонишга эришган “Қўқон-1912” фахрийлари финалда наманганликларга ютқазиб қўйишди ва иккинчи ўринни қўлга киритишди.

Андижоннинг “Олимпик” жамоаси эса учинчи ўрин соҳиби бўлди. Мусобақа якунига кўра, ғолиб ва совриндорлар ҳамда номинациялар ғолиблари ҳомийлар томонидан тантанали тарзда тақдирланишди.

Google+
WhatsApp
VK
Telegram

Комментарии