Ташкент +4° Sun 23:05
Долзарб мавзулар Фото

Президент 136 нафар маҳкумни афв этди

Бўлимлар: ЖАМИЯТ
Теглар:
Добавлено: 08.12.2018, 14:51

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев "Озодликдан маҳрум этиш жазосини ўтаётган, қилмишига чин кўнгилдан пушаймон бўлган ва тузалиш йўлига қатъий ўтган бир гуруҳ шахсларни афв этиш тўғрисида"ги фармонни имзолади.

Бу ҳақда Президент Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганининг 26 йиллигига бағишланган тантанали маросимдаги маърузасида айтиб ўтди:

"Улуғ байрам – Конституция куни муносабати билан бугун махсус Фармонни имзоладим. Унга кўра, қилмишига чин кўнгилдан пушаймон бўлиб, тузалиш йўлига қатъий ўтган ва айни пайтда озодликдан маҳрум этиш жазосини ўтаётган 136 нафар шахс афв этилди".
Google+
WhatsApp
VK
Telegram

Комментарии