Ташкент +4° Sun 23:05
Долзарб мавзулар Фото

Cудьянинг онгида – адолат, тилида – ҳақиқат, дилида – поклик ҳукмрон бўлиши керак

Бўлимлар: ЖАМИЯТ
Теглар:
Добавлено: 08.12.2018, 15:11

«Ўзбекистон» халқаро анжуманлар саройида 7 декабрь куни Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинган куннинг 26 йиллигига бағишланган тантанали тадбир бўлиб ўтди. Унда Президент Шавкат Мирзиёев маъруза қилди.

Давлат раҳбари кейинги икки йилда судлар мустақиллигини таъминлаш бўйича ҳам муҳим чоралар кўрилгани ҳақида гапирди.

Жумладан, жорий йилнинг ўзида 1 минг 881 та жиноят иши далиллар етарли бўлмаганлиги сабабли тугатилган, судлар томонидан 590 нафар шахс оқланган. Бу рақам 2016 йилда – 28 тани, 2017 йилда эса 263 тани ташкил этган.

Шунингдек, 5 минг 462 нафар шахсга нисбатан терговда асоссиз қўйилган моддалар айбловдан чиқариб ташланган, 2 минг 449 нафар шахс эса суд залидан озод қилинган.

"Инсонпарварлик тамойили асосида мутлақо янги амалиёт жорий этилмоқда", - деди Президент.

Бунинг натижасида жиноят йўлига адашиб кириб, қилмишига чин дилдан пушаймон бўлган 993 нафар фуқаро, жумладан, 456 нафар йигит-қиз ҳамда 113 нафар аёллар Ёшлар иттифоқи, маҳаллалар ва хотин-қизлар қўмиталарининг кафиллиги билан жазодан озод қилинган.

Инфографика: «Тараққиёт стратегияси» маркази

Шунингдек, жазони ўтаётган 3 минг 333 нафар, жумладан, фаолияти ман этилган ташкилотларга кириб қолган 646 нафар маҳкум афв этилиб, оиласи бағрига қайтарилган.

"Судьянинг онгида – адолат, тилида – ҳақиқат, дилида – поклик ҳукмрон бўлиши керак. Судлар томонидан қабул қилинган ҳар бир қарор, энг аввало, адолатли, қонуний ва асосли бўлиши шарт. Шундагина одамларимизда ҳар қандай ҳолатда ҳам адолат қарор топишига бўлган ишонч янада мустаҳкамланади", - деб алоҳида таъкидлади Шавкат Мирзиёев.
Google+
WhatsApp
VK
Telegram

Комментарии