Долзарб мавзулар Фото

"Коинот гўзали – 2018" халқаро танлови ғолибаси аниқланди (видео)

Бўлимлар: ДУНЁ
Теглар: Видео, Фото
Добавлено: 17.12.2018, 11:36

Бугун Бангокда "Коиноти гўзали – 2018" халқаро танловининг якуний босқичи бўлиб ўтди.

Филиппинлик иштирокчи Катриона Грей ғолибликни қўлга киритди. Иккинчи ўрин Венесуэла вакиласи Стефани Гутьерресга насиб қилди.

Анъанага кўра, ғолибага тожни "Коинот гўзали-2017" халқаро танловида биринчи ўринни эгаллаган Жанубий Африка Республикаси вакиласи Деми-Ли Нель-Питерс тақдим этди.

Танлов сайтида Катриона филиппин ошхонасини жуда ҳам хуш кўрувчи ва саёҳат қилишни ёқтириши ҳақида айтилган.

Грей "Love Yourself PH" ташкилотида ОИВ ва ОИТСга қарши кураш масалалари билан шуғулланиб келади. Шунингдек, "Young Focus" нотижорат ташкилотида волонтёр сифатида ҳам фаолият кўрсатади.


Google+
WhatsApp
VK
Telegram

Комментарии