Ташкент +4° Mon 21:44
Долзарб мавзулар Фото

Ўзбекистоннинг олтин-валюта захиралари тўғрисида янги маълумот эълон қилинди

Бўлимлар: ИҚТИСОДИЁТ
Теглар:
Добавлено: 20.12.2018, 17:02

Марказий банк 2018 йил 1 декабрь ҳолатига Ўзбекистон олтин-валюта захиралари ҳақидаги маълумотни эълон қилди.

Унга кўра, 2018 йил 1 ноябрь ҳолатига Ялпи олтин валюта захиралари — 25 983,0 миллион АҚШ доллари (2018 йил 1 ноябрь ҳолатига 26 494,1 миллион АҚШ доллари, ўтган ойга нисбатан 511,1 миллион АҚШ долларига камайди), шундан халқаро валютадаги активлар — 11 016,0 миллион АҚШ доллари, монетар олтин — 14 966,9 миллион АҚШ доллари ташкил қилди.

Соф олтин-валюта захиралари — 25 291,7 миллион АҚШ долларини ташкил этди (2018 йил 1 ноябрь ҳолатига 25 716,4 миллион АҚШ доллари).

Марказий банк изоҳига кўра, жорий йилнинг январь-ноябрь ойларида олтин-валюта захираларининг камайиши қисман олтин нархининг 1296,50 дан 1220,45 долл/тр.унцияга пасайиши ҳисобига юзага келди. (нархнинг олтин-валюта захираларининг камайишга таъсири - 823,2 млн.долл.)

Эслатиб ўтамиз, Марказий банк томонидан олтин-валюта захираларини самарали бошқариш мақсадида захираларнинг ялпи ва соф қийматлари ҳисоби юритилади.

Соф олтин-валюта захиралари тижорат банклари ва давлат бошқаруви органларининг Марказий банкда очилган ҳисобварақларидаги валюта маблағларини, яъни Марказий банкнинг ушбу ташкилотлар олдидаги мажбуриятларини ҳисобга олмайди.

Google+
WhatsApp
VK
Telegram

Комментарии