Ташкент +4° Fri 01:05
Долзарб мавзулар Фото

Абдулазиз Комилов Қирғизистоннинг янги элчисини қабул қилди

Бўлимлар: СИЁСАТ
Теглар:
Добавлено: 21.12.2018, 10:33

2018 йилнинг 20 декабрь куни Ўзбекистон Республикаси ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов Қирғизистон Республикасининг фавқулодда ва мухтор элчиси этиб тайинланган Ибрагим Жунусовни қабул қилди.

ТИВ хабарига кўра, ишонч ёрлиқлари нусхасини топширишга бағишланган қисқа маросимдан сўнг Ўзбекистон – Қирғизистон кун тартибининг муҳим масалалари бўйича суҳбат бўлиб ўтди.

Учрашувда икки томонлама муносабатларнинг кўп қирралилиги ва жадал ривожланаётганлиги, бунда марказий ўринни олий даражадаги мунтазам учрашувлар эгаллаётгани мамнуният билан эътироф этилди.

Таъкидланганидек, бир-бирининг манфаатларини ҳурмат қилиш ва ўзаро фойдага асосланувчи савдо-иқтисодий, инвестицион ва минтақалараро алоқалар давлатлараро мулоқотда муҳим ўрин тутади.

18 декабрь куни Ўш шаҳрида бўлиб ўтган Ўзбекистоннинг чегарадош вилоятлари раҳбарлари билан Қирғизистон Ҳукуматининг чегарадош вилоятлардаги мухтор вакиллари кенгаши иккинчи йиғилишининг муваффақиятли якунлари ҳамда эришилган аниқ келишувлар томонларда ҳамкорликни кенгайтириш учун сезиларли салоҳият мавжудлигидан гувоҳлик беради.

Учрашувда баъзи халқаро ва минтақавий масалалар бўйича ҳам фикр алмашилди.

Google+
WhatsApp
VK
Telegram

Комментарии