Ташкент +4° Mon 21:44
Долзарб мавзулар Фото

Самарқандда пиротехника воситаларини сотмоқчи бўлган уддабуронларнинг сири ошкор бўлди

Бўлимлар: ЖИНОЯТ
Теглар:
Добавлено: 21.12.2018, 11:44

Самарқанд тумани давлат солиқ инспекция ва ички ишлар бўлими ходимлари ҳамкорлигида туманнинг Кулба маҳалласида ўтказилган текшириш тадбирида фуқаро Х.Б 20 та қути (1200 дона) пиротехника маҳсулотларини 400 минг сўмга сотаётгани аниқланди. Бу ҳақда Самарқанд вилоят давлат солиқ бошқармаси Жамоатчилик билан алоқалар ва ҳуқуқий ахборот шўъбаси хабар берди.

Х.Б пиротехника маҳсулотларини ушбу маҳаллада истиқомат қилувчи Ж.Тдан ҳар бир қутисини 19000 сўмдан харид қилганини билдирган бўлса, Ж.Т эса пиротехника воситаларини маҳалладоши Д.Д.дан сотиб олганини маълум қилган. Д.Д эса пиротехника маҳсулотларини ўз эҳтиёжи учун нотаниш фуқародан сотиб олганини, пулга муҳтожлиги боис уларни сотганлигини маълум қилди. Шунингдек, ёнидаги 2 қути (120 дона) пақилдоқни чиқариб берган.

Текшириш давомида Қирғизистон Республикасида ишлаб чиқарилган “Новый век” ва “Трения” номли жами 440 минг сўмлик жами 22 қути (1320 дона) пиротехника воситалари далилий ашё сифатида олиб қўйилди.

Бундан ташқари Ургут тумани давлат солиқ инспекция ходимлари томонидан “Ургут савдо комплекси” масъулияти чекланган жамиятига қарашли бозор ҳудудида ўтказилган тадбирда туманнинг Камонгарон маҳалласида истиқомат қилувчи И.Қ “Британик” ёзувли пиротехника воситаларини сотиш билан шуғулланаётгани аниқланди.

Тадбир давомида фуқародан умумий қиймати 480 минг сўмлик 40 қути (2400 дона) пиротехника воситалари далолатнома тузилиб, далилий ашё сифатида олиб қўйилди.

Google+
WhatsApp
VK
Telegram

Комментарии