Ташкент +4° Mon 21:44
Долзарб мавзулар Фото

2019 йилда 112 трлн. 251 млрд. сўмлик капитал киритилади

Бўлимлар: ИҚТИСОДИЁТ
Теглар:
Добавлено: 22.12.2018, 10:22

Ўзбекистон Республикасининг 2019 йилга мўлжалланган Инвестиция дастурини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида Президент қарори қабул қилинди. Бу ҳақида "Ҳуқуқий ахборот" канали маълум қилди.

Қарорга кўра, ўзида 2019 йилда капитал қўйилмаларнинг асосий параметрлари, 2019 йилда ижтимоий, уй-жой, муҳандислик ва транспорт инфратузилмаси объектларини ишга тушириш прогнози ҳамда 2019 йилда объектлар ва ишлаб чиқариш қувватларини ишга тушириш манзилли дастурини назарда тутувчи Ўзбекистон Республикасининг 2019 йилга мўлжалланган Инвестиция дастури тасдиқланди.

Мазкур дастур доирасида жами 112 трлн. 251 млрд. сўмлик капитал киритилиши, хусусан, шундан таълим ва тиббиёт муассасаларининг моддий-техник базасини ривожлантиришга 4 трлн. 43 млрд. сўм, ичимлик суви таъминотини яхшилашга 1 трлн. 101 млрд. сўм, автомобиль йўллари учун 1 трлн. 961 млрд. сўм, ерларнинг мелиоратив аҳволини яхшилашга 353 млрд. сўм ва Оролбўйи ҳудудини ривожланишига 243 млрд. сўм капитал киритилиши ҳамда 34 трлн. 213 млрд. сўмлик тўғридан тўғри ва 22 трлн. 278 млрд. сўмлик давлат кафолати асосидаги хорижий инвестиция ва кредитлар ажратилиши белгиланган.

Шунингдек, қарор билан алоҳида Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан молиялаштириладиган, 2019 йилда объектлар қуриш ва уларни реконструкция қилиш манзилли дастури ҳамда марказлаштирилган инвестициялар ҳисобидан молиялаштириладиган 14 ва марказлаштирилмаган инвестициялар ҳисобидан молиялаштириладиган 2 та манзилли дастур ҳам тасдиқланди.

Шу билан бирга, қарорга асосан қуйидаги рўйхатлар маъқулланди:

• 2019 йилда лойиҳаолди ва лойиҳа ҳужжатларини ишлаб чиқиш, келишиш ва тасдиқлашни жадаллаштириш талаб этиладиган инвестиция лойиҳалари рўйхати;

• 2019 йилда кўриб чиқиладиган истиқболли инвестиция ва инфратузилма тармоқ лойиҳалари рўйхати;

• 2019 йилда лойиҳаолди ва лойиҳа ҳужжатлари ишлаб чиқиладиган ҳамда тасдиқланадиган, қурилиши ва реконструкция қилиниши Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан молиялаштирилиши назарда тутилаётган объектлар рўйхати;

• 2019 йилда лойиҳаолди ва лойиҳа ҳужжатлари ишлаб чиқиладиган ва тасдиқланадиган, марказлаштирилган инвестициялар ҳисобидан молиялаштирилиши назарда тутилаётган ижтимоий соҳа объектлари рўйхати.

Қурилиш ҳамда тасдиқланган лойиҳа-смета ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш жараёнларига тегишли ваколатга эга бўлмаган шахсларнинг аралашувига йўл қўйилмайди.

Google+
WhatsApp
VK
Telegram

Комментарии