Ташкент +4° Tue 15:35
Долзарб мавзулар Фото

Гўшт олиб келишни ваъда қилиб 150 минг долларга чув туширган шахс қўлга олинди

Бўлимлар: ЖИНОЯТ
Теглар:
Добавлено: 23.12.2018, 15:15

Тошкент шаҳрининг Мирзо Улуғбек туманида 2018 йил 7 ноябрь куни ИИБга тушган ҳужжатларга кўра, шу йил июнь ойида Қашқадарё вилояти Қарши шаҳрида яшовчи З.Б. Буюк Ипак йўли кўчасида жойлашган «Корзинка» супермаркети олдида таниши, Қорасув 1-даҳада яшовчи М.М.га Қашқадарё вилоятидан гўшт маҳсулотларини олиб келиб, Тошкент шаҳрида биргаликда сотишини айтиб, алдов йўли билан ундан 150 000 АҚШ долларини олиб кетган ва ваъдасини бажармай пулларни ўз эҳтиёжлари йўлида ишлатиб юборган.

Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармасининг маълум қилишича, ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилган.

Кўрилган чоралар натижасида З.Б. қўлга олинган. Тергов давом этмоқда.

Google+
WhatsApp
VK
Telegram

Комментарии