Ташкент +4° Sun 00:26
Долзарб мавзулар Фото

Тошкент вилоятида аёл кишини пичоқлаган мактаб ўқувчиси қўлга олинди

Бўлимлар: ЖИНОЯТ
Теглар:
Добавлено: 23.12.2018, 16:01

Тошкент вилоятининг Ўртачирчиқ туманида ўрта мактаб ўқувчиси С.А. аёлнинг уйига бостириб кириб, унга пичоқ билан жароҳат етказди, деб хабар қилди Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси.

Хабарда айтилишича, 22 декабрь куни Дархон МФЙда яшовчи, ўрта мактабнинг юқори синф ўқувчиси, С.А. юзига ниқоб кийган ҳолда пичоқ билан қуролланиб, фуқаро Н.А. (аёл)нинг уйига бостириб кириб, уни курак қисмига пичоқ уриб, жароҳат етказиб, 294 минг сўм пул ва ҳисобида пули бўлмаган банк пластик карточкасини олиб воқеа жойидан яширинган.

Натижада Н.А. касалхонага ётқизилган. Кўрилган чоралар натижасида С.А. ушланган.

Мазкур ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Google+
WhatsApp
VK
Telegram

Комментарии

МУТОЛАА

17.03.2019, 19:57