Ташкент +4° Mon 22:44
Долзарб мавзулар Фото

Хоразмда ўз уйида қиморхона ташкил қилган шахс қўлга олинди

Бўлимлар: ЖИНОЯТ
Теглар:
Добавлено: 24.12.2018, 15:24

2018 йил 19 декабрь куни Хонқа тумани ИИБ ходимлари томонидан ўтказилган навбатдаги тезкор тадбир давомида, Хонқа туманида яшовчи, 1955 йилда туғилган А.Ж. ўзининг яшаш уйида, шу туманда яшовчи, 1987 йилда туғилган С.Х., 1969 йилда туғилган Т.Қ., 1983 йилда туғилган Т.Ж. ва 1983 йилда туғилган И.А. ларнинг пул тиқиб қимор ўйнашлари учун шароит яратиб берганлиги аниқланди. Бу ҳақда Хоразм ИИБ хабар берди.

Ҳодиса жойидан "қимор"га тикилган 5 877 000 сўм, 450 АҚШ доллари ва 5 000 Қозоқ тенгеси ҳамда ушбу пулларни бир “қиморбоз”нинг чўнтагидан ўзгасиникига ўтказиб туришга "сабабчи" бўлган ўйин карталари ашёвий далил тариқасида расмийлаштириб олинди.

"Қиморхона хўжайини"га нисбатан эса Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 278-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Google+
WhatsApp
VK
Telegram

Комментарии