Ташкент +4° Tue 15:35
Долзарб мавзулар Фото

Бухоролик спортчилар «Spark» автомобиллари билан тақдирланди

Бўлимлар: СПОРТ
Теглар:
Добавлено: 03.01.2019, 18:35

2018 йил ўзбек спорти учун муваффақиятларга бой бўлди. Ортда қолган йил давомида атлетларимиз бир неча комплекс мусобақаларда иштирок этдилар. Жакарта мезбонлик қилган Осиё ҳамда Параосиё ўйинлари, Буэнос-Айресда бўлиб ўтган ўсмирлар Олимпиадаси шулар жумласидандир. Мазкур мусобақаларда спортчиларимиз медаллар сони ва сифати бўйича натижаларни яхшилай олишди.

Шу кунларда Миллий олимпия қўмитаси президенти Умид Аҳмаджонов хизмат сафари билан Бухоро вилоятида бўлиб турибди. МОҚ раҳбари сафар доирасида Параосиё ва ўсмирлар Олимпия ўйинларида совриндор бўлган бухоролик спортчиларни тақдирлаш маросимида ҳам иштирок этди. Бухоро шаҳридаги «Ёшлар маркази»да ташкил этилган тадбирда вилоят ҳокими Ўктам Барноев ҳам қатнашди.

Тадбир давомида III ўсмирлар Олимпия ўйинларида олтин медалга эга чиққан спортчилар – Абдумалик Халаков (бокс) ва Умиджон Жалолов (эркин кураш) «Spark» автомобиллари билан тақдирланди.

Шунингдек, уларнинг мураббийлари, Параосиё ўйинлари совриндорлари Феруз Саидов, Ширин Шарипов, Шариф Ҳалилов, Шерзод Намозов, Шуҳрат Бобоев ва Муҳаммад Риҳсимов каби спортчиларимизга қимматбаҳо совғалар топширилди.

Google+
WhatsApp
VK
Telegram

Комментарии