Ташкент +4° Sat 20:15
Долзарб мавзулар Фото

Миллий терма жамоа Дубайда Осиё Кубогига тайёргарликни давом эттирмоқда

Бўлимлар: СПОРТ
Теглар:
Добавлено: 04.01.2019, 11:52

Ўзбекистон миллий терма жамоаси Дубай шаҳрида Осиё Кубогига тайёргарликни давом эттирмоқда.

БАА футбол федерациясига қарашли майдонда ўтган машғулотлар одатдагидек енгил машқлар билан бошланди. Кейин тўп билан ишланди. Бугун асосий эътибор дарвозага зарба йўллашга қаратилди. Таркибдаги барча футболчилар бир неча мартадан дарвозаларга зарбалар йўллашди. Терма жамоамиз дарвозабонлари галма-галдан дарвозага туриб, бу зарбаларни қайтаришга уринишди. Дарвозабонлар мураббийи Денис Иванков уларни назорат қилиб турди.

Бугунги машғулотлар юқори кайфиятда якунига етди. Таркибдаги барча футболчилар яхши жисмоний ҳолатда бўлиб туришибди.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон миллий терма жамоаси Осиё Кубогидаги илк учрашувни 9 январь куни Уммон терма жамоасига қарши ўтказади. Ўйин Тошкент вақти билан соат 18:30да бошланади.

Google+
WhatsApp
VK
Telegram

Комментарии