Ташкент +4° Tue 15:35
Долзарб мавзулар Фото

Криштиану Роналду 2018 йилнинг энг яхши футболчиси

Бўлимлар: СПОРТ
Теглар:
Добавлено: 04.01.2019, 20:56

Италиянинг Турин шаҳри жамоаси “Ювентус” клуби ҳужумчиси Криштиану Роналду Globe Soccer Awards талқини бўйича 2018 йилнинг энг яхши футболчиси деб топилди. Мазкур соврин учун курашда у Антуан Гризманн ва Килиан Мбаппени ортда қолдирди.

“Мазкур совринни қўлга киритиш мен учун улкан шараф. Бунга ёрдам берган барчага миннатдорлик билдираман. 2018 йил қийин кечганига қарамай, кўплаб ютуқларга эришдим, шу жумладан, Европа чемпионлар лигаси соҳибига айландим.

Шу сабабли ўтган йил мен учун ажойиб тарзда ўтди, дея оламан. Янги йилда “Ювентус” билан кўплаб совринларга эга чиқишни хоҳлайман. Менга янги марраларни забт этиш ёқади”, – деди Роналду.

Google+
WhatsApp
VK
Telegram

Комментарии