Ташкент +4° Sat 19:15
Долзарб мавзулар Фото

Бугун Осиё Кубоги мусобақасига старт берилади

Бўлимлар: СПОРТ
Теглар:
Добавлено: 05.01.2019, 10:08

Бугун, 5 январь куни Бирлашган Араб Амирликларида 17-Осиё Кубоги мусобақасига старт берилади. Мусобақадан ўрин олган учрашувлар 4та шаҳарда: Абу Даби, Дубай, Шаржа ва Ал-Айн шаҳарларида бўлиб ўтади, деб хабар бермоқда ЎФА матбуот хизмати.

Тарихда биринчи марта турнирда 24та терма жамоа иштирок этади.

Бугун Абу-Даби шаҳридаги "Зайд Спорт Сити" ўйингоҳида мусобақанинг очилиш учрашуви бўлиб ўтади. Унда мезбон БАА терма жамоаси Баҳрайнга қарши баҳс олиб боради. Учрашув Тошкент вақти билан соат 21:00да бошланади.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон мусобақадан ўрин олган дастлабки учрашувни 9 январь куни Шаржа шаҳрида Уммон терма жамоасига қарши ўтказади.

Google+
WhatsApp
VK
Telegram

Комментарии