Ташкент +4° Sat 19:15
Долзарб мавзулар Фото

Қўқон шаҳридаги байрам арчаси ёқиб юборилмаган (видео)

Бўлимлар: ЖАМИЯТ
Теглар: Видео
Добавлено: 07.01.2019, 10:15

Фарғона вилояти ИИБ Қўқон шаҳри марказидаги байрам арчаси ёниб кетиши сабабларига ойдинлик киритди.

ИИБ матбуот хизматининг билдиришича, жорий йилнинг 5 январь куни соат 17:15 атрофида Янги Чорсу кўчасида жойлашган Қўқон мусиқали драма театри олдига ўрнатилган байрам арчасида ёнғин келиб чиққан. Дастлабки маълумотларга кўра, ёнғин қисқа туташув оқибатида юз берган.

Ёнғин содир бўлган вақтда арча атрофида ички ишлар органлари ва Миллий гвардия ходимлари жамоат тартибини сақлаш бўйича хизмат олиб бораётган эди. Шу сабабли ёнғиндан ҳеч ким жабр кўрмаган. Ҳодиса ёнғин хавфсизлиги ходимлари томонидан ўз вақтида бартараф этилган.

Ҳозирда байрам арчасини тиклаш ишлари олиб борилмоқда.

Вилоят ИИБ Telegram’даги айрим каналларда тарқатилган «Арчани ёқиб кетишди» мазмунидаги хабарлар асоссиз эканлигини маълум қилди.

Google+
WhatsApp
VK
Telegram

Комментарии