Ташкент +4° Sun 20:27
Долзарб мавзулар Фото

Самарқанд вилоятида навбатдаги “валютафуруш”лар ушланди

Бўлимлар: ЖИНОЯТ
Теглар:
Добавлено: 09.01.2019, 23:47

Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментининг Самарқанд вилояти бошқармаси ҳамда Ургут тумани бўлими ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда фуқаролар О. ва У.лар ҳар бир АҚШ долларини 8400 сўмдан ҳисоблаб, 10 минг 300 АҚШ долларни 86,5 миллион сўмга ноқонуний равишда сотаётган вақтида ушланган.

Улардан 10 минг 841 АҚШ доллари ва 2,5 миллион сўм ашёвий далил сифатида олинган.

Бош прокуратура матбуот хизмати хабарига кўра, мазкур ҳолат юзасидан фуқаролар О. ва У.га нисбатан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Google+
WhatsApp
VK
Telegram

Комментарии

МУТОЛАА

17.03.2019, 19:57