Ташкент +4° Sat 19:15
Долзарб мавзулар Фото

Ўзбекистон Осиё кубогини қийин ғалаба билан бошлади

Бўлимлар: СПОРТ
Теглар:
Добавлено: 10.01.2019, 00:02

Ўзбекистон миллий терма жамоаси Осиё Кубоги биринчи туридан ўрин олган учрашувни ғалаба билан бошлади. Вакилларимиз Уммонга қарши ўйинда қийинчиликка дуч келишди.

Рақиб Форс Кўрфази мусобақасида ғалаба қозонган кучли жамоа эканлигини ҳам таъкидлаб ўтиш керак. Шунга қарамай, Одил Аҳмедов 33-дақиқада жаримадан ажойиб зарба йўллаб, ҳисобни очишга муваффақ бўлди. Иккинчи бўлимда Уммон ҳисобни тенглаштирди. Муҳсин Ал-Ҳасаний Нестеров билан бирга-бир вазиятга чиқиб, унумли фойдаланди. Аммо захирадан майдонга тушган Элдор Шомуродов 85-дақиқада терма жамоамизга ғалаба келтирган голга муаллифлик қилди.

Шу тариқа вакилларимиз дастлабки ўйинни ғалаба билан бошлаб, уч очкога эга бўлишди. Энди терма жамоамиз 13 январь куни Туркманистонга қарши Дубай шаҳрида майдонга тушади.

Осиё Кубоги-2019.

"F" гуруҳи, 1-тур.

Ўзбекистон - Уммон 2:1

«Шаржа» ўйингоҳи

Ҳакам: Ким Донг Жин (Жанубий Корея).

Голлар: Одил Ахмедов 33, - 1:0. Мухсин Ал Ҳассаний 78, - 1:1. Элдор Шомуродов 85, - 2:1.

Ўзбекистон: 1.Игнатий Нестеров 2.Акмал Шорахмедов, 15.Егор Кримец, 5.Анзур Исмоилов, 13.Олег Зотеев 9.Одил Аҳмедов, 19.Отабек Шукуров 7.Сардор Рашидов (17.Достонбек Ҳамдамов, 59), 22.Жавоҳир Сидиқов, 11.Жалолиддин Машарипов (8.Икром Алибоев, 79) - 10.Марат Бикмаев (14.Элдор Шомуродов, 82).

Захирадагилар: 21.Уткир Юсупов, 12.Санжар Кувватов, 3.Достон Турсунов, 20.Ислом Тухтахужаев, 4.Фаррух Сайфиев, 6.Даврон Хашимов, 23.Одил Хамробеков, 18.Фозил Мусаев, 16.Азиз Тургунбаев.

Уммон: 18.Файз Ал Рушайди - 11.Саад Ал Мухайни, 13.Халид Ал Брайки,2.Муҳаммад Ал Мусаллами, 17.Али Ал Бусайди - 12.Аҳмад Кану, 23.Хабиб Ал Сади -15.Жамол Ал Аҳмади (9.Муҳаммад Ал Ҳассаний, 88), 10.Мухсин Аль Халди, 6.Раед Солих - 7.Халид Аль Хажри (16.Мухсин Аль Гассани, 67).

Захирадагилар: 1.Аммар Ал Рушайди, 22.Аҳмад Ал Равоҳий, 19.Махмуд Ал Мушайфри, 3.Муҳаммад Фараж, 5.Муҳаммад Ал Шиба, 20.Салоҳ Ал Яҳёи, 21.Матаз Солиҳ, 14.Али Ал Жабри, 8.Ёсин Ал Шеяди, 4.Муҳаммад Ҳасиб.

Огоҳлантириш: Жалолиддин Машарипов 29, Игнатий Нестеров 58.

Четлатиш: Егор Кримец 90+2.

Google+
WhatsApp
VK
Telegram

Комментарии