Ташкент +4° Mon 21:44
Долзарб мавзулар Фото

Элдор Шомуродов: Бизни қўллаб-қувватлаб турган мухлислардан миннатдормиз (видео)

Бўлимлар: ЖАМИЯТ
Теглар: Видео
Добавлено: 10.01.2019, 10:06

Осиё Кубогидан ўрин олган Уммонга қарши ўйинда Ўзбекистон миллий терма жамоаси ҳужумчиси Элдор Шомуродов Уммонга қарши ўйиндан кейин ўз фикрларини билдириб ўтди.

"Бугун муҳим ғалабани қўлга киритдик. Ўйин анча қийин кечганини таъкидлаб ўтиш зарур. Захирадан майдонга тушиб, гол киритиш насиб қилганидан жуда хурсандман. Машғулотлар пайтида бош мураббий менга ҳужумда имкон беришини айтиб ўтганди. Мураббийнинг ишончини оқлаш насиб қилди.

Бугунги ўйинда бизни қўллаб-қувватлаб турган барча мухлисларга ўз миннатдорчилигимни билдириб ўтмоқчиман. Кейинги учрашувларда ҳам фақат ғалаба учун майдонга тушамиз", - деди Элдор Шомуродов.

Голлар: Одил Аҳмедов (34), Муҳсин ал-Ғассаний (72), Элдор Шомуродов (86).

Google+
WhatsApp
VK
Telegram

Комментарии