Ташкент +4° Tue 15:35
Долзарб мавзулар Фото

Шавкат Мирзиёев профилактика инспекторлари билан суҳбатлашди

Бўлимлар: СИЁСАТ
Теглар:
Добавлено: 10.01.2019, 15:47

Давлатимиз раҳбари Тошкент шаҳри Юнусобод туманидаги 7-ички ишлар бўлимига ташриф давомида янги мутахассислар - психолог, вояга етмаганлар ва хотин-қизлар билан ишлаш бўйича профилактика инспекторлари билан суҳбатлашди.

– Халқ билан ишлайдиган ходимлар психологияни чуқур билиши, одамларга кўмак, меҳр бериши керак. Жиноятга қўл урган ёшлар, хотин-қизларнинг аввало муаммоларини ўрганиш, маиший муаммолари бўлса, масъул ташкилотлар орқали ёрдам бериш, руҳан қўллаб-қувватлаш зарур. Шундагина уларнинг дунёқараши ўзгаради, натижа бўлади, – деди Президент.

Шавкат Мирзиёев мазкур ички ишлар бўлимидаги паспорт хизмати хонасида бўлиб, биометрик паспортларни расмийлаштириш жараёнини кузатди. Жаҳон стандартлари асосида ташкил этилган тергов хонасини кўздан кечирди.

Google+
WhatsApp
VK
Telegram

Комментарии