Ташкент +4° Mon 06:28
Долзарб мавзулар Фото

Авиакомпания барча йўналишлар бўйича парвозларни тўхтатган

Бўлимлар: ДУНЁ
Теглар:
Добавлено: 10.01.2019, 16:00

Барча йўналишлар бўйича парвозлар тўхтатилганидан кейин “Тажик Эйр” авиакомпанияси ўз ходимларининг кўпчилигини пул тўланмайдиган таътилга чиқарди.

Бироқ миллий авиаташувчининг ходимлари бир неча ойдан бери маош олишмаётганини таъкидлашмоқда ва аввалига маошлар тўланишини иш берувчидан талаб қилишмоқда.

Давлатга тегишли “Тажик Эйр” авиакомпанияси 4 январь куни Россия ва бошқа мамлакатларга парвозларини вақтинча тўхтатди. Авиакомпания матбуот котиби Азиз Хайруллоев ходимларнинг катта қисми, жумладан, учувчи ва стюардессалар пул тўланмайдиган таътилга чиқарилганлигини тасдиқлади. Унинг сўзларига қараганда, барча йўналишлар бўйича парвозлар тўхтатилганидан кейин ходимларнинг айрим қисмини пул тўланмайдиган таътилга чиқариш зарурати пайдо бўлди.

“Биз тез орада вазият яхши томонга ўзгаришига умид қиламиз, биз яна белгиланган йўналишлар бўйича парвозларни амалга оширишда давом этамиз ва ходимлар таътилдан чақириб олинади”, - дейди суҳбатдош.

Айни дамда “Тажик Эйр”нинг барча йўналишлар бўйича парвозлари тўхтатилган, куз ойларидан қиш ойларидаги даврда Россия шаҳарларига йўловчиларни “Сомон Эйр” авиакомпанияси самолётлари элтиб қўяди.

“Тажик Эйр” авиакомпанияси 13 та шаҳарга – Москва, Санкт-Петербург, Екатеринбург, Новосибирск, Сургут, Бишкек, Олмаота, Самарқанд ва бошқа шаҳарларига самолёт парвозларини йўлга қўйган эди.

Авиакомпания тақдирини айни дамда бош вазир Қоҳир Расулзода раҳбарлигидаги ҳукумат комиссияси ҳал қилмоқда. Комиссия миллий авиаташувчининг молиявий аҳволини ўрганиб чиқмоқда қарор бир ой мобайнида чиқарилиши керак. Иккита вариант кўриб чиқилмоқда: авиакомпания ё банкрот дея эълон қилинади ё вазият тўғриланиб авиакомпания фаолияти қайта тикланади.

Google+
WhatsApp
VK
Telegram

Комментарии

МУТОЛАА

17.03.2019, 19:57