Ташкент +4° Sat 18:15
Долзарб мавзулар Фото

Фуқаро ​маҳалла раисининг 25 миллионга яқин пулини олиб, алдаб кетди

Бўлимлар: ЖИНОЯТ
Теглар:
Добавлено: 11.01.2019, 14:16

2019 йил 9 январь куни Тошкент шаҳрининг Чилонзор туман ИИБга тушган ҳужжатларга кўра, 2017 йил 3 февраль куни Учтепа туманида яшовчи Н.М. Олмазор даҳасида шу даҳада яшовчи “Катта Олмазор” МФЙ раиси А.У.га МФЙ биносининг ички қисмини таъмирлаб беришини айтиб, алдов йўли билан 24 млн. 500 минг сўм пулини олганини ва берган ваъдасини бажармай пулларни ўз эҳтиёжлари йўлида ишлатиб юборганлиги кўрсатилган.

Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси хабарига кўра, кўрилган чоралар натижасида Н.М. қўлга олинган.

Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Google+
WhatsApp
VK
Telegram

Комментарии