Ташкент +4° Tue 16:45
Долзарб мавзулар Фото

Азим Аҳмедхўжаев Жиззах вилояти ҳокимига ўринбосар бўлди

Бўлимлар: СИЁСАТ
Теглар:
Добавлено: 11.01.2019, 15:11

Жиззах вилоят ҳокимининг 2019 йил 11 январдаги қарорига асосан Жиззах вилоят ҳокимининг инвестициялар, инновациялар, ҳусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш, эркин иқтисодий зоналари ҳамда туризмни ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосар этиб Азим Аҳмедхўжаев Исроилович тайинланди.

Азим Аҳмедхўжаев шу пайтгача Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Лойиҳа бошқаруви миллий агентлиги рақамли иқтисодиёт ва блокчейнни ривожлантиришга масъул бўлган эди.

Бунгача Аҳмедхўжаев Ўзбекистон Республикаси ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазири, Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси раиси лавозимларида ҳам ишлаган.

Google+
WhatsApp
VK
Telegram

Комментарии