Ташкент +4° Sat 18:15
Долзарб мавзулар Фото

2019 йилда Тошкентда автоҳалокатлар сони камаядими?

Бўлимлар: ЖАМИЯТ
Теглар:
Добавлено: 11.01.2019, 15:34

2019 йилда Тошкент шаҳрида автоҳалокатларнинг олдини олиш бўйича қандай ишлар амалга оширилади? ЎзА ушбу савол билан Тошкент шаҳар ИИББ Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси бошлиғи ўринбосари Азизжон Садировга мурожаат қилди.

— Сўнгги пайтларда Тошкент шаҳрида транспорт воситалари сони тобора ортиб бормоқда. Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармасининг бир қатор ижобий ишлари самараси натижасида йўл-транспорт ҳодисалари сони камаймоқда.

2018—2022 йилларда Ўзбекистон Республикасида йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш концепцияси тасдиқланди. Ушбу концепция талабларидан келиб чиққан ҳолда Тошкент шаҳар ИИББ Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси ходимлари томонидан йўлларни автоматик тарзда бошқариш, ҳаракат назоратини амалга ошириш самарадорлигини яхшилаш, йўллар ҳолатини жаҳон стандартларига тенглаштириш борасида бир қатор ишлар амалга оширилмоқда.

Пойтахтнинг 115 та чорраҳасида фото ва видеони қайд этиш кузатув камералари томонидан ҳайдовчиларнинг 7 турдаги қоидабузарликлари юзасидан ҳайдовчиларга нисбатан чоралар кўрилмоқда.

Ҳозирда 4 та кўчма 16 та стационар тезликни ўлчаш мосламалари ўз фаолиятини бошлагандан кейин йўл-транспорт ҳодисалари кескин камайишга эришилди, бундан ташқари, аҳолига қулайлик яратиш мақсадида, марказий кўчаларга «Тўхтаб туриш жойи» йўл белгиси ва унга «Транспорт воситасини тўхтаб туриш жойига қўйиш усули» қўшимча ахборот белгиси ўрнатилди. Мазкур йўл белгиси таъсири остида ҳайдовчилар транспорт воситаларини йўлнинг қатнов қисмига кўрсатилган тартиб бўйича жойлаштириши натижасида ушбу йўлнинг ўтказувчанлик қобилияти ортиб, тирбандликларнинг олди олинмоқда.

Ривожланган давлатлар тажрибасини ўрганган ҳолда, тирбандликларнинг олдини олиш ҳамда атмосферага чиқарилаётган заҳарли тутун миқдорини камайтириш мақсадида, ҳозирги кунга қадар пойтахтнинг 34 та чорраҳасига 5.42 йўл белгиси ўрнатилди. Ушбу йўл белгиси таъсири остида транспорт воситаларининг ҳайдовчилари светофорнинг тақиқловчи чироғи ёниб турган бўлсада, барча йўл ҳаракати қатнашчиларига йўл берган ҳолда ўнгга ҳаракатланиши мумкин бўлади.

Айтиш жоизки, ҳайдовчи ҳаракатланиш қоидаларига амал қилмас экан, бу борадаги билимлари, тажрибаси етарли бўлмас экан, мазкур амалга оширилаётган ишлар кўзланган натижани бермайди. Шу боис, ҳайдовчиларни тайёрлаш мактабларининг моддий-техник базаси ҳамда ўқитувчиларнинг билим савиясини ошириш мақсадида барча автомактаблар фаолияти қайта ўрганиб чиқилди. Уларнинг 50 дан ортиғининг фаолияти вақтинча тўхтатилиб, тегишли кўрсатмалар берилди.

Google+
WhatsApp
VK
Telegram

Комментарии